Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу-Даби Марснинг араб тилидаги илк атласини ишга туширади
18:33 / 2022-08-01

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Глобал тармоғи билан машҳур Нью-Йорк университети Абу-Даби (NYUAD) тадқиқотчиси Димитра Атри Марс атласини араб тилида яратди. “Умид” ёки “Ал-Амал” номи билан танилган БАА миссияси томонидан йиғилган маълумот асосида тайёрланган мазкур атлас БААнинг араб тилида сўзлашувчи аҳолиси учун мўлжалланган.

“Марс атласи” лойиҳаси сайёра юзасини харитага тушириш учун “Умид” зонди томонидан яратилган турли хил тасвирларни бирлаштиради. Натижада сайёранинг яхлит кўриниши ва бир пайтлар Ерга жуда ўхшаш шароитга эга бўлган ажойиб тасвирлар жой олган.

Бунга эришиш учун Димитра Атри ва унинг жамоаси орбитал бортдаги учта асбобдан бирида кузатув маълумотини қайта ишламоқда. Айни жараёнда бир Марс йили (тахминан икки Ер йилига тенг) давомида сайёра қандай ўзгарганини кузатиш мумкин. “Умид” зондининг янги маълумоти пайдо бўлиши билан Атласга қўшимча маълумот киритиб борилади.

Ушбу маълумотлар сайёрамиз атмосфераси сўнгги тўрт миллиард йил давомида совиб, қуриб кетишига сабаб бўлган юпқалашиш жараёнини халқаро илмий ҳамжамият батафсилроқ тушуниши имконини беради. Атри, шунингдек, уч ой ичида тўпланган маълумотлар Марс атмосфераси эрозияси билан боғлиқ баъзи муҳим илмий саволларга жавоб топиш учун ишлатилишини башорат қилмоқда.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА