Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу-Даби анжумани дунё ОАВни бирлаштиради
12:48 / 2022-09-21

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

БАА Бош вазири ўринбосари ва Президент суди вазири шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён бошчилигида бутун дунёдан оммавий ахборот воситалари вакиллари келиши кутилаётган конгрессга жиддий тайёргарлик кўриляпти.

Анжуманда 150 дан зиёд ихтисослашган компания иштирокида 30 та мулоқот сессияси ташкил этилиб, 40 нафар таниқли халқаро мутахассис маъруза қилади. Бу ҳақда “WAM” маълум қилган.

Тадбир олдидан қизиқарли учрашувлар, қатор суҳбатлар ташкил этилмоқда. Малайзия ва Индонезияга сафар чоғида маҳаллий ОАВ билан танишув, “Rossiya Today” телеканали ҳамда “Аз-Зафра” каналига берилган интервьюда агентлик ходимлари конгресс мавзусига батафсил тўхталди.

– Дунё бўйлаб ҳамкасбларимиз - оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувларимиз ўзаро манфаатли шериклик муносабати, тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш имконини беради, тажриба ва билим алмашишга нисбатан ёндашувни мустаҳкамлайди, – деди “Rossiya Today” телеканали мухбирига Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги  “WAM” бош директори Муҳаммад Жалол Ар-Райссий,  Жаҳон Медиа конгресси эса соҳани глобал даражада ривожлантирувчи тажриба ва ахборотни самарали алмашиш учун реал имконият яратади.

“Аз-Зафра” каналида ўтган учрашувда БАА раҳбарияти секторнинг кучи ва самарадорлигини ошириш учун медиа соҳасига ҳар томонлама ёрдам бераётгани, ўз навбатида ОАВ роли руҳий тўсиқларни олиб ташлаш, муносабатларни глобал миқёсда ривожлантиришда беқиёс экани таъкидланди.

Дарҳақиқат, жорий йил 15-17 ноябрь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтадиган “Жаҳон Медиа конгресси” бугунги медиа-саҳна тенденцияси, соҳанинг истиқболи ҳақида чуқурроқ тушунчага эга бўлиш, шунингдек, турфа хил жамиятда барқарор ривожланишга қаратилган саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватловчи ривожланаётган компанияларга медиа бозорига кириш имконини яратиши, медиа ва инновация технологиялари йўналишида ҳамкорлик салоҳиятини ошириши кутиляпти.

Анжуманда асосий эътибор бир-бирини тўлдириш, умумий мақсадга эришиш ва ижодий саъй-ҳаракатни бирлаштириш тамойилига қаратилади.

 

Муҳаррама Пирматова, 

ЎзА