Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиаллари ташкил этилади
10:23 / 2025-09-30

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида табиий фанлар йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек, вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади. 

Қарор билан: 

2025 йилда ташкил этиладиган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиалларининг рўйхати; 

2025-2027 йилларда янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиалларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. 

Бир ой муддатда қарорда кўрсатилган таълим ташкилотлари, уларнинг мол-мулки, бино ва иншоотлари оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Агентлик тизимига ўтказилади. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари 2025 йил 1 ноябрга қадар Агентлик тизимида ташкил этилаётган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиалларининг бино ва иншоотларини таъмирлаб, белгиланган талаблар асосида жиҳозлаб, ўқувчиларга яшаш ва овқатланиш учун зарур шароитларни яратиб беради. 

Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб табиий фанлар йўналиши бўйича таянч мактаб ҳисобланади. 

Таянч мактабнинг директори ҳамда унинг филиали ижрочи директори Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. 

Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар икки босқичли (саралаш ва суҳбат), педагог кадрлар уч босқичли (саралаш, тест синови ва суҳбат) танлов асосида ишга қабул қилинади. 

Қабул 7-синфдан бошланади ва бир синфда ўқувчиларнинг сони 24 нафардан ошмайди.

Ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади. 

Ўқувчилар учун турар жой ҳамда аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.

ЎзА