French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентларнинг касбий (ижодий) салоҳияти синовдан ўтказилмоқда
16:49 / 2024-07-07

Бухоро давлат университетида ҳам 2024/2025 ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб этиладиган 17 та таълим йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмоқда.

Икки сменада ташкил этилган имтиҳонларда жами 1108 нафар абитуриент белгиланган таълим йўналиши бўйича иқтидор ва салоҳиятини намойиш этади.

Университетда спорт фаолияти, вокал санъати, ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар, журналистика, амалий санъат, рангтасвир, дизайн каби таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган.

Мазкур синовларни очиқ, шаффоф ва адолатли ўтиши учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ишчи гуруҳи аъзолари ва масъуллар назорат олиб бормоқда. Имтиҳон ўтказиладиган ҳудудлар тўлиқ камера кузатувида бўлиб, http://camera.buxdu.uz/сайти орқали реал вақт режимида кузатиш имконияти яратилган.

[gallery-18166]

Абитуриентларнинг ота-оналари учун университетнинг катта мажлислар залида кутиш зали ташкил этилган.

Касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларида кузатувчи сифатида жамоатчилик вакиллари, депутатлар, ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА