Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентларнинг ижодий маҳорати кўрикдан ўтказилмоқда
15:16 / 2025-07-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган давлат университетида 2025/2026 ўқув йили қабули учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда. Абитуриентлар 13 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича имтиҳон топширади.  

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг биринчи кунида "Дизайн: саноат дизайни",   "Рангтасвир: дастгоҳли",  "Амалий санъат: бадиий кулолчилик"," Вокал санъати: анъанавий хонандалик", "Чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари (рубоб, қашқар ва афғон рубоби)" ҳамда "Журналистика"  йўналиши  бакалавриат босқичи бўйича ҳужжат топширган абитуриентларнинг ижодий қобилиятини синовдан ўтказилди.  

[gallery-24251]

Имтиҳон жараёнини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида университет раҳбарияти томонидан барча зарур ташкилий ва техник чора-тадбирлар амалга оширилган

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг боришини масофадан туриб, онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятининг яратилгани  ота-оналар ва кенг жамоатчилик учун жараённинг очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА