Андижон давлат университетида 2025-2026 ўқув йили учун кундузги таълим шакли бўйича алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича касбий ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда. Андижон давлат университетида 2025-2026 ўқув йили учун кундузги таълим шакли бўйича алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича касбий ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.
Андижон давлат университетига кундузги таълим шакли алоҳида иқтидор талаб этиладиган 14 та ихтисослик йўналиши бўйича ижодий имтиҳон топшириш учун 1 минг 395 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Дастлабки кунларда спорт фаолияти (футбол, кураш) ҳамда рангтасвир (дастгоҳли) йўналишлари абитуриентлари ижодий имтиҳон топширмоқда.
[gallery-24234]
Ижодий имтиҳонлар икки сменада, 7 - 17 июль кунлари ўтказилиши белгиланган.
Имтиҳонларнинг шаффоф ва адолатли ўтиши масъуллар томонидан назорат қилиб борилмоқда. Имтиҳон ўтказилаётган барча ҳудудларга кузатув камералари ўрнатилган. Бундан ташқари, кутиш зали ташкил этилган, жараёнларни онлайн кузатиш тизими йўлга қўйилган. Яъни абитуриентларнинг ота-оналари, умуман, барча хоҳловчилар имтиҳон жараёнларини live.adu.uz платформаси орқали бевосита кузатиб бориши мумкин.
Абитуриентларнинг соғлигини назорат қилиш учун тиббиёт ходимлари, шунингдек, имтиҳонлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия, ички ишлар ходимлари жалб этилган.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари