Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди
Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилишича, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2022 йил 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 17 июлга қадар (17 июль куни ҳам) амалга оширилади.
Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартириши ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритиши мумкин.
ЎзА