French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентларга рухсатнома бериш 7 августга қадар давом этади
13:27 / 2022-08-04

Давлат тест марказининг хабарига кўра, 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.

Хабарда маълум қилинишича, абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни «My.dtm.uz» сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус Telegram ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

@e_dtm_mandatbot;

@e_dtm_mandat1bot;

@e_dtm_mandat2bot;

@e_dtm_mandat3bot;

@e_dtm_mandat4bot.

Маълумки, жорий йилда тест синовлари 8 августдан бошланади. Шу боис абитуриентлар рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишлари лозим бўлади.



ЎзА