French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентларга имтиҳон бўладиган манзилни кўрсатувчи мобиль илова ишлаб чиқилди
12:51 / 2020-06-22

Илова муаллифлари ТАТУ магистри Ғ.Назаров ҳамда радио ва мобиль алоқа факультети талабаси Ҳ.Бахтиёровлардир.


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари 2020-2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзилини кўрсатиб берадиган “ImtihonGo” номли махсус мобиль иловани яратишди.

“ImtihonGo” мобиль иловасига Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган, тест синовларини ўтказиш режалаштирилган биноларнинг геоманзиллари асос қилиб олинган ҳамда шу манзиллар иловага киритилган.

Илова муаллифлари ТАТУ магистри Ғ.Назаров ҳамда радио ва мобиль алоқа факультети талабаси Ҳ.Бахтиёровлардир.

– Ҳар бир яратилган дастур ёки стартап қандайдир маънода инсонларнинг оғирини енгил қилиши, ортиқча вақт, ҳаражатдан фориғ бўлишига ёрдам бериши керак. Биз ҳам “ImtihonGo” мобиль иловаси орқали мамлакатимиздаги минглаб абитуриентларнинг ортиқча қийинчиликларсиз, керакли манзилга тез ва аниқ етиб боришига кўмаклашмоқчимиз, – дейди лойиҳа муаллифларидан бири Ғ.Назаров. 

Агарда бирор сабабларга кўра, ДТМ томонидан кўрсатилган манзилларда янгиланиш бўлса, иловани ҳам тезда янгилаш, ўзгартиришларни тезда қўшиш ва бу ўзгаришни фойдаланувчиларга етказиш режалаштирилган.

Айни вақтда мобиль илова фойдаланишга тайёр бўлиб, Google Play платформасига жойлаштирилган.