Абитуриентлар учун тест синовлари 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин
Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг сўзларига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун тест синовлари 8 августдан бошланиши, имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши режалаштирилган.
Жорий ўқув йили учун тест синовлари ҳозирги вақтда лойиҳа сифатида тегишли ташкилотга киритилган. Яъни ОЎЮга кириш тест имтиҳонларини 8 августдан бошлаш режалаштирилмоқда.
Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин. Имтиҳон вақтлари эса ўтган йилги тажрибалардан келиб чиққан ҳолда 1-смена эрталаб соат 7:00дан 10:00гача ва иккинчи смена кечки 19:00дан 22:00гача ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу таклифлар Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг ДТМнинг расмий саҳифалари орқали маълум қилинади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА