English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентлар ижодий имтиҳонларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказмоқда
19:48 / 2025-07-10

Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабз давлат педагогика институтида ҳам 2025-2026 ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб қилувчи кундузги таълим йўналишларига мўлжалланган касбий (ижодий) имтиҳонларга старт берилди.

Институт ҳовлиси эрта тонгдан абитуриентлар билан гавжум бўлди. Уларни Қабул комиссияси аъзолари кутиб олиб, имтиҳонлар жараёни, баҳолаш мезонлари ва ташкилий жиҳатлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Маълумотларга кўра, 2025-2026 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 9-10 июль кунлари давомида учта кундузги бакалавриат йўналиши бўйича ташкил этилади. Булар тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, мусиқа таълими, жисмоний маданият йўналишларидир.

Мазкур йўналишлар бўйича жами 241 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган бўлиб, талабгорлар ўз ижодий салоҳиятини намоён этмоқда.

Муҳими имтиҳонлар очиқ ва шаффоф муҳитда ўтказилиши таъминланмоқда. Бу борада институт маъмурияти томонидан махсус онлайн кузатув тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу тизим орқали жараён устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.

Шунингдек, имтиҳон жараёнида волонтёр талабалар ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар ота-оналарни кутиб олиш, саволларига жавоб бериш, шунингдек, имтиҳоннинг ташкилий сифати бўйича фикрларни йиғиш мақсадида сўровномалар ўтказишда ёрдам кўрсатмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири