Абҳижит Тараваденинг техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тут мевасини қуритиш учун инфрақизил қурилмани такомилаштириш” мавзусида
Абҳижит Тараваденинг 02.00.16 – “Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари” (техника фанлари) ихтисослиги бўйича “Тут мевасини қуритиш учун инфрақизил қурилмани такомилаштириш” мавзусидаги техника фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.T.04.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 22 июнь куни соат 09:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 32-уй, Тошкент кимё-технология институти Маъмурий биноси, 2-қават, анжуманлар зали.
Тел.: (99871) 244-79-20, Факс: (99871) 244-79-17;
Е-mail: tkti_info@edu.uz