Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдужаббор РАҲМОНЗОДА: Форум яхши қўшничилик муносабатини янги ғоялар билан тўлдиришга ҳисса қўшади
01:06 / 2024-06-05

“Марказий Осиё – Хитой” таҳлил марказлари IV форумида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Хусусан, дипломат минтақа давлатлари ва Хитой раҳбарларининг оқилона сиёсати, иродаси туфайли сўнгги йилларда дўстона алоқа сезиларли даражада мустаҳкамлангани, икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг янги, самарали механизми яратилганини қайд этди.

А.Раҳмонзода муносабатларни чуқурлаштиришда илмий-тадқиқот институтлари ролини алоҳида эътироф этиб, экспертлар иштирокида таҳлил марказларининг навбатдаги Форумини ўтказиш энг долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконини беришини айтди.

– Марказий Осиё давлатлари ва ХХР ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатини минтақа ҳамда дунёдаги янги воқеликларни ҳисобга олган ҳолда янги ғоялар билан тўлдириш зарур, – деди элчи.

 

Б.Худойбердиев ёзиб олди.

Носиржон Ҳайдаров (сурат), 

ЎзА