Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдусатторов – Карлсен “дуэли” дунё шахмат ишқибозлари эътиборида
09:58 / 2024-02-14

Кеча Германиянинг Гамбург шаҳрида мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ доллари бўлган "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнирининг ярим финал ҳамда 5-8-ўринларга даъвогарлар ўртасидаги партиялар бўлиб ўтди.

Финал остонасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда норвегиялик Магнус Карлсен билан куч синашди. Оқ доналарда ҳаракатланган Карлсен ўйинни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.  

Бугун, 14 февраль куни дунё шахмат ишқибозлари эътибор марказида бўлган мазкур ярим финалнинг 2-партиясида Нодирбек оқ доналарда Магнус Карлсенга қарши баҳс юритади.  

Кеча ўтказилган ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Левон Аронян Фабиано Каруанани мағлуб этди.  

Нуфузли мусобақанинг 5-8-ўринлар учун кечган курашларида эса қуйидаги натижалар қайд этилди:  

Дин Лижэнь (Хитой) — Алиреза Фирузжа (Франция) — 0:1  

Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон) — Винсент Каймер (Германия) — 0:1.  

Эслатиб ўтамиз, 16 февралга қадар давом этадиган Фишер шахмати бўйича ўтказилаётган турнирда 1-ўрин 60 минг, 2-ўрин 40 минг, 3-ўрин 30 минг, 4-ўрин 20 минг, 5-ўрин 15 минг, 6-ўрин 12 минг, 7-ўрин 10 минг ҳамда 8-ўринда қолган шахматчи 8 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА