Лондонда ўтётган “XTX Markets London Chess Classic" турнирида Франция вакили Алиреза Фирузжа билан дурангга эришган ҳолда муддатидан олдин ғолибликка эришган Абдусатторов ФИДЕ рейтингининг ТОП-10 талигига кўтарила оладими?
Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси мутахассиси Бахтиёр Жумаев қуйидагича фикр билдирди:
– Дарҳақиқат, Халқаро шахмат федерацияси рейтингининг ТОП-10 талигидан қайси шахматчилар жой эгаллаши ўтказилаётган нуфузли турнирлардаги натижаларга қараб белгиланади. Бевосита Нодирбек Абдусатторовнинг ушбу кўрсаткичга эга бўлиши борасида Лондонда ўтаётган турнирнинг аҳамияти беқиёс. Мусобақа давомида 6 та ўйинни ғалаба билан якунлаши ортидан маҳоратли шахматчимиз 17-ўриндан 12-ўринга кўтарилишга шароит яратди.
ФИДE жаҳон кубогидаги натижаси орқали Нодирбек Абдусатторов 18,4 очко йўқотганди. “XTX Markets London Chess Classic" турниридаги кетма-кет ғалабасидан кейин рейтингини 19.8 очкога яхшилашга муваффақ бўлди. Куни кеча Лондон мусобақасида дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири Фирузжа билан ғалабага тенг дурангга эришиши Абдусатторовнинг натижаларини янада яхшилаши тайин.
Ўйлашимча, келгуси йилнинг январь ойида эълон қилинадиган ФИДЕ рейтингида Нодирбек ТОП-10 таликдан жой олиши мумкин бўлади. Рейтингнинг биз ўйлаган ҳолатга келиши кучли ўнталикда бораётган гроссмейстерларнинг декабрь ойи давомидаги нуфузли мусобақалардаги иштирокига боғлиқлигини ҳам унутмаслик керак.
Т.Рўзиев, ЎзА