Абдурасулов Қобилжон Қодиржон ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантиришнинг методик асослари” мавзусида
Абдурасулов Қобилжон Қодиржон ўғлининг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) ихтисослиги бўйича “Ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитишда тинглаб тушуниш кўникмасини шакллантиришнинг методик асослари” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 4 март соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.
Тел.: (90) 937-65-86
e-mail: monitoring@navoiy-uni.uz