ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбек кураши ҳақида гап кетганда Абдурашид бобо Мирзаевни эсламасликнинг иложи йўқ. Боиси, у кишининг фаолияти, ҳаётда босган йўли, ибратли ҳаёти фақат кураш билан боғлиқ.
85 ёшни қаршилаган полвон бобо 5 ёшидан бошлаб, кураш билан шуғулланиб келади. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Кўктош қишлоғида таваллуд топган қаҳрамонимиз 2 марта Жаҳон, 14 марта мамлакат чемпиони!
Абдурашид бобонинг тинч ўтирган пайтини учратиш қийин. Ҳамиша ҳаракатда, нима биландир банд бўлади. Айниқса, ижод қилиб, чарчамайди. «Курашнинг қайта туғилиши» (2003 йил), «Нортожи полвон» (2004 йил), «Қадр» (2009 йил), «Курашларда тобланган умр» (2011 йил), «Ватан муҳаббати, кураш сийрати» (2025 йил) каби китоблар муаллифи.
Абдурашид Мирзаев «Халқ таълими аълочиси», «Халқаро тоифадаги спорт устаси», «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси». 2019 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига сазовор бўлган бахтли инсонлардан биридир.
[gallery-24935]
Куни кеча Абдурашид Мирзаев кўксини яна бир кўкрак нишони безади. «Фидойи ватанпарвар» кўкрак нишонини «Ватан» хайрия жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов тантанали равишда топширди.
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар.