Абдуқодир Ҳусанов жамоаси “Реал” билан ўйнайди
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, дастлабки плей-офф жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
“Брест” - “ПСЖ”, “Брюгге” - “Аталанта”, “Манчестер Сити” - “Реал Мадрид”, “Ювентус - ПСВ”, “Монако - “Бенфика”, “Спортинг” - “Боруссия Д”, “Селтик” - “Бавария”, “Фейеноорд” - “Милан”.

Маълумот ўрнида: Ушбу босқичнинг дастлабки ўйинлари 11 ва 12 февраль куни, жавоб баҳслари эса 18 ва 19 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА