Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат ҳимоячиси
17:13 / 2025-12-26

Футбол бўйича турли статистик маълумотларни беришга ихтисослашган “Transfermarkt” портали Осиё қитъасидан энг қиммат марказий ҳимоячилар рейтингини янгилади.

Унга кўра, ҳозирда ушбу позицияда қитъамизнинг энг қиммат футболчиси “Манчестер Сити” клуби аъзоси, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Метин ҳимоячимизнинг трансфер баҳоси 35 миллион еврога тенг. Иккинчи ўриндан Жанубий Корея терма жамоаси вакили Ким Мин Жэ жой олган бўлиб, унинг қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади. Кучли учликни Япония футболчиси Хироки Ито якунлаб бермоқда — 18 миллион евро.

Қуйида Осиёдаги энг қиммат марказий ҳимоячилари кучли 5 талиги билан танишиш мумкин (2025 йил 25 декабрь ҳолатига кўра):

1. Абдуқодир Ҳусанов — 35 миллион евро

2. Ким Мин Жэ — 25 миллион евро

3. Хироки Ито — 18 миллион евро

4. Жей Идзес — 10 миллион евро

5. Цуйоши Ватанабэ — 10 миллион евро

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА