Абдуқодир Ҳусанов энг яхши ўйинчига айланди
Футбол бўйича Англия Лига кубоги ярим финал босқичида "Ньюкасл" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўзаро тўқнашди. Қувонарлиси, мазкур учрашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов дастлабки дақиқалардан майдонга тушиб, ўзининг ёрқин ўйинини ўтказди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу ўйинда Абдуқодир Ҳусанов жами 76 марта тўпга тегинди ва 62 маротаба узатма амалга оширган бўлиб, уларнинг 58 таси аниқ чиқди. Шунингдек, у 26 марта узоқ масофага узатмани амалга оширди.

Абдуқодир “Sofascore” томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва 8,1 балл билан баҳоланди.

Учрашувнинг 53-дақиқасида Семеньо “МС” жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Черки асосий вақтга қўшиб берилган 8-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Шу тариқа, сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучган “Манчестер Сити” энди 4 февраль куни ўз майдонида жавоб ўйинини ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА