Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛда энг тезкорлар сафида
Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида қайд этилган энг юқори тезлик кўрсаткичлари орасида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов кучли учликдан жой олди.
Расмий статистик маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» сафида тўп сураётган ҳамюртимиз мавсум давомида 34,7 км/соат тезликка чиққан. Ушбу натижа мусобақанинг энг тезкор футболчилари рўйхатида учинчи поғонани эгаллаш имконини берди.
Маълум бўлишича, жорий мавсумдаги энг юқори тезликни «Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппе қайд этган — 34,9 км/соат. Иккинчи ўрин эса «Ювентус» форварди Душан Влахович ҳисобига ёзилди. Унинг энг юқори тезлиги 34,8 км/соатни ташкил этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА