Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулмажид Теббун Президент этиб қайта сайланди
15:17 / 2024-09-09

Жазоирнинг амалдаги етакчиси Абдулмаджид Теббун президентлик сайловида 94,65 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Мустақил Миллий сайлов бошқармаси раҳбари Муҳаммад Шерефий матбуот анжуманида ғолиб яққол устунлик билан қайта сайланганини маълум қилди.

“Тинчлик жамияти учун ҳаракат” исломий партияси номзоди Абдул Али Ҳасаний Шариф 3,17, Социалистик кучлар ҳаракати бош котиби Юсуф Уушиш 2,16 фоиз овоз олиб кейинги ўринларни эгаллаган.

Яна бир муддат бошқарувни ўзида сақлаш учун мустақил равишда номзодини илгари сурган Теббунни армия, оммавий ахборот воситалари, диний жамоалар, иш берувчилар ва айрим сиёсий партиялар қўллаб-қувватлаган.