Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдуллоҳ бин Туқ Ал-Маррий: Шарқона муҳит кўҳна кент тамаддунидан сўзлайди
12:15 / 2023-10-20

Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири ва туризм кенгаши раиси Абдуллоҳ бин Туқ Ал-Маррий Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясида БАА делегациясига бошчилик қилди, деб ёзади “WAM” ахборот агентлиги.

– Ўзбекистонда мамлакатни модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотлар доирасида туризм тармоғини ривожлантиришга қаратилган устувор эътиборни олқишлаймиз, дейди вазир. – Ушбу замин кўплаб ноёб сайёҳлик объектлари, тарихий ёдгорликлари, бой, ранг-баранг маданий мероси билан машҳур бўлиб, жаҳон туризм харитасидаги мавқеини тобора мустаҳкамлаб, дунёнинг турли бурчакларидан келаётган сайёҳлар учун барқарор манзилга айланмоқда.

Мақолада қўшимча қилинишича, минтақа иқтисодиётини узоқ муддатли қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшишни ният қилган сармоядорлар сафи кенгаймоқда.

– Барқарор ва инновацион туризм секторини такомиллаштириш мақсадига эришиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришимиз зарур, – таъкидлади БАА мулозими. – Бунга инновацион туризм лойиҳаларини ишга тушириш орқали эришиш мумкин. Ҳар бир мамлакат туризми ўз табиатига мос келади. Демак, обидалар макони, эртаклар шаҳри Самарқандда ҳукмрон шарқона муҳит кўҳна кент тамаддунидан сўзлаб, дунё сайёҳларни ўзига жалб қилиши бежиз эмас.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА