Aбдуллаева Мадинабону Хасанбоевнанинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий муносабатларида рискларни прогнозлаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида
Aбдуллаева Мадинабону Хасанбоевнанинг 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» ихтисослиги бўйича «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий муносабатларида рискларни прогнозлаш усулларини такомиллаштириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.23.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 27 февраль куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Aмир Темур шоҳ кўчаси, 60 A-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Тел.:(99871) 239-01-49
e-mail: tdiu@tsue.uz