Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
19:36 / 2021-04-05

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти томонидан Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбек романчилигининг асосчиси хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиёт ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида ташкил этилган тадбир аввалида Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида буюк ёзувчи ҳайкали пойига гул қўйилди.

Тадбирда Абдулла Қодирийнинг бой маънавий ижоди, хусусан, асарлари ўқувчини ватанпарвар қилиб тарбиялаши, миллатни танитишда катта ҳисса қўшиши ҳақида сўз борди.

Қайд этилганидек, Абдулла Қодирийнинг 44 йиллик умри, 20 йиллик ижтимоий ва ижодий фаолияти даври кескин курашлар, таъқибу таҳдидларда ўтди. У 1937 йил 31 декабрь куни ҳибсга олинди. 9 ойлик қамоқдаги сўроқ-тергов, қийноқ, хўрликдан сўнг Чўлпон, Фитрат каби маслакдошлари билан бирга қатл этилган.

Тадбир доирасида божхона институти курсантлари Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдидаги музейга ташриф буюрди. Музейда адибнинг ҳаёт ва ижод йиллари хронологияси, қатағон йиллари экспонатлари ҳамда мустақиллик йилларида ёзувчига кўрсатилган эҳтиром акс этган экспозициялар билан танишди. Божхона институти курсантлари залдаги улкан мониторда адиб асарлари асосида суратга олинган «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» фильмлари ва бошқа картиналарни томоша қилди.

Д. Маматова, ЎзА