Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулла Қодирий : тарифи адиб (+видео)
16:01 / 2025-11-24

Абдулла Қодирий – ёрқин, барчага кенг маълум шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанри асосчиси. Қодирийнинг асарлари ўзбек халқи ҳаётига бағишланган. Абдулла Қодирийнинг нашр этилмаган XX асрнинг йигирманчи йиллари ёзилган саҳна асари асосида режиссёр Марк Вайль ўзининг Тошкентдаги Илҳом театрида “Оппоқ қора лайлак” саҳна асарини қўйган.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил Тошкентда бадавлат савдогар оиласида туғилган. Ёшлик ва ўсмирлик йиллардаги муҳит – савдогарлар, бойлар ва камбағал деҳқонлар, иқтидорли ҳунармандлар, доим муҳтожликда кун кечирувчи косиблар ва ерсиз деҳқонлардан иборат бўлган.  Ушбу меҳнаткаш одамлар дунёси, шунингдек, шаҳар зиёлилари бўлажак ёзувчи шаклланишида муҳим ўрин тутди.

Абдулла ёшилигидан узоқ умр кечирган (Қодир ака 102 йил умр кўрган) ва кўпни кўрган отасининг ҳикояларини тинглаб ўтирар эди, отасидан у адабий фаолиятида ас қотган сезгир кузатувчанликни мерос қилиб олган. Унинг отаси боғдорчиликни жуда яхши кўрган, шу сабаб, Қодирийнинг ўзини боғбоннинг ўғлиман, деган фикрларини учратиш мумкин. Абдулла Қодирий аввалига мусулмон мактабида (1904-1906), кейин — рус-тузем мактабида (1908-1912) ўқиб, муваффақиятли якунлайди. 1912 йил келиб, Абдулла Қодирийнинг нисбатан биринчи адабий таржрибалари бошланади. Ўзининг илк нашр этилган асарларида – “Хотинбоз” (1915) ва “Бахтсиз куёв” (1915) ҳикояларида эски ўзбек турмушининг чизгилари ҳажвиёна ифодаланган. 1915-1917 йиллар Қодирий Абдул Қосим мадрасасида араб ва форс тилларини астойдил ўрганади. Ёзувчининг инқилобдан аввалги асарларида жадидчилик таъсири сезалади.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони ёрқин, барчага кенг маълум шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанри асосчиси - Абдулла Қодирий ҳақида. Ушбу видеолавҳа Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти билан ҳамкорликда тайёрланди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/j-puKm70Srw" title="Abdulla Qodiriy : tarifi adib" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА