Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Абдулла Қодирий даҳоси” танлови
18:46 / 2023-04-14

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 129 йиллиги муносабати билан “Абдулла Қодирий даҳоси” мавзусида танлов ўтказилди.

Унда вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Танлов икки босқичда ташкил этилди. Дастлаб туман ва шаҳарлардан ғолиблар сараланди. Қарши шаҳридаги Маънавият масканида ўтган вилоят босқичида иштирокчилар “Сўзга шарҳ”, “Суратга шарҳ” ҳамда “Савол-жавоб” каби ноодатий шартлар асосида маърифатпарвар адиб ижодига оид билим ва иқтидорини намойиш этди.  

– Яқинда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди бўйича етти ёшдан етмиш ёшгача иштирокчилар ўртасида “Юз ғазал – юз жавоҳир”, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўртасида “Абдулла Орипов ижоди билимдонлари” танловларини ташкил этилган эди, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова. – Мазкур танловлар орқали кўплаб иқтидор, истеъдод эгалари кашф этилмоқда. “Абдулла Қодирий даҳоси” танловини эса мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари орасида ўтказдик. Мақсадимиз – ёшлар тарбиясига масъул бўлган кишилар ҳар жиҳатдан баркамол, юксак дидли китобхон, билимдон бўлсин.      

Якуний натижаларга кўра, Яккабоғ туманидаги 31-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фарида Қурбонова 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Ғузор туманидаги 9-мактаб директори ўринбосари Марғуба Умирова ҳамда Касби туманидаги 16-мактаб директори ўринбосари Гулноза Шодиева 2-ўринга лойиқ кўрилди.  

Ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом ва китоблар тўплами топширилди.  

 

Ўлмас Баротов, ЎзА.