Абдулла Қодирий таваллудига 126 йил тўлди
Ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 126 йил тўлди.
ЎзА архивидан махсус фоторепортаж
Ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 126 йил тўлди.
2019 йил декабрда Абдулла Қодирий уй-музейи пойтахтимизнинг Самарқанд дарвоза кўчасидаги ўзи яшаган хонадонда очилган эди. Уй-музейда адибнинг, ўзбек ва жаҳон ижодкорларининг асарларидан иборат кутубхона ҳам ташкил қилинган. Ҳовли деворларига Қодирий ижодига оид ўзбек ва жаҳон адибларининг фикрлари ёзилган. Бошқа тилларга ўгирилган китоблари ҳам музейдан жой олган.
Тошкентнинг аввалги кўриниши фотоларда тасвирланган хона ёзувчи ижодини батафсил ўрганишга мўлжалланган. Бошқа хонадаги галереяда унинг ҳаёти, ижоди, маънавий жасорати акс эттирилган картиналар жамланган. Қодирийнинг илк асарлари нашр этилган газета ва журналлар, дастлабки китоблари ҳам шу ерда. Музейда ўша давр муҳитига ҳамоҳанг кўриниш касб этган хоналарнинг бирида адиб ижод қилган, умр кечирган, оиласи, фарзандлари билан дастурхон атрофида жам бўлган.




