French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон Суриядан фуқароларини олиб келишга тайёрланмоқда
12:14 / 2020-12-03

ОНЛАЙН: Айни пайтда Халқаро пресс-клубда “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Унда қатнашаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда доим матбуот эркинлиги масалалари юзасидан фикр билдирар экан жумладан, "Ўзбекистон доим матбуот эркинлиги масалалари юзасидан танқид остида бўлиб келган. Аммо, сўнгги 4 йилда матбуот эркинлаша бошлади, вазият ўзгарди. Инсон ҳуқуқлари ҳам тўлиқ таьминланишида камчиликлар бўлган. Бироқ охирги йилларда инсон ҳуқуқлари ҳимояси такомиллашиб бормоқда. 


Мисол учун Сурия ва Ироқ давлатларидан фуқароларимиз қайтарилди. Жорий йилда ҳам Суриядан фуқароларимиз қайтарилиши кутилмоқда. Ўзбекистонда халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Буни Президентимиз бош устувор вазифа сифатида таъкидлаб ўтганлар", деди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида «Меҳр» инсонпарварлик операцияси доирасида Суриядан 155 нафар аёл ва болалар, октябрда эса «Меҳр 2» операциясида Ироқ давлатидан 64 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинган эди.



Анора Содиқова, ЎзА