Абдулазиз Комилов ЕХҲТ Бош котиби билан мулоқот қилди
Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Ҳелга Шмид билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлганининг 30 йиллиги муносабати билан томонлар бир-бирларини табрикладилар.
Эслатиб ўтамиз, Ҳелга Шмид Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиёда БМТ Глобал терроризмга қарши кураш стратегиясининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташрифи кутилаётган эди.
ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси маълум қилишича, ташкилот Бош котиби Украинада юз бераётган воқеа туфайли анжуманда қатнаша олмайди.
ЎзА