English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
12:39 / 2019-05-24

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Даниэл Розенблюмни қабул қилди.


Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Даниэл Розенблюмни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати маълум қилишича, вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни илиқ қутлади ва масъулиятли вазифасини бажаришда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ҳамда олий ва юқори даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон – АҚШ муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди. 

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги кейинги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаган Памела Спартлен ўз ваколатларини тугатгач, 2018 йилнинг августида АҚШ сенати Даниэл Розенблюмни янги элчи этиб тасдиқлаган эди.