English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Абдуҳошим Исмоилов ижодий асарлари” халқаро кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
18:19 / 2025-01-31

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ижодий меросига бағишланган “Абдуҳошим Исмоилов ижодий асарлари” халқаро кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маданият вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва “Creative Reactive” МЧЖ ташаббуси билан ташкил этилган мазкур танловда маҳаллий ва хорижий давлатлардан таниқли санъаткорлар, ёш истеъдодлар ҳамда мусиқий ижро усталари иштирок этди.

Уч кун давомида 155 нафар иштирокчи чолғу ижрочилик ансамбли, чолғу ижрочилик (якка ижро), анъанавий хонандалик ансамбли, аёллар овози (якка ижро) ва эркаклар овози (якка ижро) йўналишларида ўз маҳоратини намойиш этди.

[gallery-21540]

Танловнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори Авазбек Шомуродов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ҳамда санъат ва маданият соҳаси вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Қатор номинациялар бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. 

Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли ва театр актёрлари Алишер Навоийнинг “Хамса”сидан парчалар ижро этди. Шунингдек, танлов ғолиблари томонидан янграган куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА