Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Абдуҳаким” бренди остидаги каштачилик маҳсулотлари ўндан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда
10:55 / 2021-10-25

Наманганлик Ҳакимжон Тожибоев каштачилик йўналишидаги ҳунармандлик фаолиятини йўлга қўйган.

Ҳунарманд ҳудуддаги кўплаб хотин-қизларни ҳам касаначилик асосида каштачилик буюмлари тикишга жалб қилган.

– Бу соҳа мустақиллик йилларидан кейин ривожланди, - дейди  Ҳакимжон Тожибоев. – Оиламиз аслида атлас тўқувчи сулоласининг учинчи авлод вакили ҳисобланади. Бундан йигирма йил аввал диверсификация қилиб каштачиликни ривожлантира бошладик. Сабаби, Ўзбекистон дунёга юз тутиб, каштачилик  маҳсулотларига талаб ортди. Аввалига қийинчиликлар кўп бўлди. Лекин,  уларни енгиб ўтдик. Сўнгги йилларда эса ҳунармандлар учун яратилаётган қатор имтиёзлар туфайли фаолиятимиз янада ривожланди.  

Ҳозирда ҳунарманднинг “Абдуҳаким” бренди остида ипакдан тайёрланган ноёб каштачилик намуналари – нимча, чопон, дўппи, аёллар сумкаси, жилд, елпиғич, оёқ кийимлари ўндан ортиқ хорижий давлатга экспорт қилинмоқда.  

Қўл меҳнати асосидаги бежирим маҳсулотлар дунё бозорида харидоргир.

Шунингдек, ҳунарманд ўз маҳсулотларини Бельгия, Голландия, Франция давлатларида ўтказилган кўргазмаларда намойиш этган. Ҳозирда ушбу мамлакатлар билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилмоқда.  

[gallery-4417]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА