Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абай ижодида инсонпарварлик мавзусидаги онлайн-конференция 
21:17 / 2020-10-08

Шу кунларда икки қардош халқ – ўзбек ва қозоқ адабиёти вакиллари, ҳар икки мамлакатнинг адабий жамоатчилиги, бутун жаҳон аҳли улуғ шоир Абай таваллудининг 175 йиллигини кенг нишонламоқда.


Инсоният маънавий тамаддуни тараққиётида Навоий ва Данте, Рудакий ва Шекспир, Низомий ва Гёте, Бердақ ва Тўқай, Маркес ва Айтматовдек бадиий сўз титанлари қаторида буюк қозоқ шоири ва мутафаккири, файласуф ва маърифатчиси, таржимон ва бастакори Абай Қўнонбоев меросининг муносиб ўрни бор.

Шу кунларда икки қардош халқ – ўзбек ва қозоқ адабиёти вакиллари, ҳар икки мамлакатнинг адабий жамоатчилиги, бутун жаҳон аҳли улуғ шоир Абай таваллудининг 175 йиллигини кенг нишонламоқда.

Шу муносабат билан кўплаб жойларда Абай ижодида инсонпарварлик мавзусидаги он-лайн конференция бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати маълумотларга кўра, куни кеча Нурсултон шаҳридаги Н.Назарбоев университетида “Абай ва инсонпарварлик гуманизми” мавзуида халқаро онлайн-анжуман ўтказилди.

Анжумада ўндан ортиқ мамлакатлардан атоқли абайшунослар, адиб ва таржимонлар, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.

Халқаро анжуманда буюк мутафаккир адабий меросининг оламшумул аҳамияти хусусида М.Авезов номидаги Қозоғистон давлат университети профессори М.Мирзааҳмедов, Туркиянинг Кастамону университети профессори Ў.Сўйлемез, Ю.Болосоғуний номидаги Қирғиз миллий университети доценти М.Текешова, Нидерландия Қироллиги Марказий Осиё тадқиқотлари маркази эксперти З.Алуа-Авезова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон Я.Қўчқоров сўзга чиқдилар.

– Давлатимиз раҳбарининг буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодини кенг ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича қабул қилган қарори Ўзбекистонда аллома адабий меросига бўлган эътиборни бутунлай янги босқичга кўтарди, – деди шоир ва таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Янгибой Қўчқоров. 

– Айнан шу қарорга кўра Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси саъй-ҳаракатлари билан Абайнинг янги “Танланган асарлар”и, “Ўзбек-қозоқ адабий алоқалари”, “Кўзимнинг қораси”, “Абай абадияти”, “Қозоқнинг қирқ оқинидан қирқ ўлан”, “Оққув қанотига қўнган оҳанглар” ва бошқа китоблар чоп этилди. “Абай билимдонлари” иншолар танлови ўтказилмоқда. “Абай сўзи” ҳужжатли фильми яратилди. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Абай ва ўзбек адабиёти” доимий экспозицияси ташкил этилди. Абай ижодини тарғиб этишда Ўзбекистондаги қозоқ миллий маданий маркази фаоллик кўрсатмоқда. Шубҳасиз бугунги анжуман нафақат буюк шоир адабий меросини янада чуқурроқ ўрганишга, тарғиб қилишга, балки қардош халқларимиз орасидаги абадий дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади!

Халқаро анжуманда Абай меросининг бугунги мураккаб глобаллашув давридаги аҳамияти, долзарблиги, унинг ёшлар маънавияти ва дунёқарашини асрашдаги ўрни, асарларининг жаҳон тилларига таржимаси ҳақида батафсил сўз юритилди. Мазкур йўналишда адабий алоқаларни тобора кенгайтириш истиқболлари белгиланди