Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абадий дўстликни тараннум этувчи кўргазма
11:25 / 2022-08-04

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкорлигида Халқлар дўстлиги кунига бағишлаб «Адабий дўстлик - абадий дўстлик» мавзусида қардош халқлар ёзувчи ва шоирларининг асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Мазкур кўргазмада қардош халқлар ёзувчи ва шоирларининг 50 дан ортиқ асарлари намойиш этилди. Хусусан, қозоқ адабиётидан «Оққув қанотига қўнган оҳанглар» китоби, Кенесбай Каримовнинг «Оғабий», Абдулла Рустамовнинг «Абай абадияти», Абайнинг «Кўзимнинг қораси», «Сайланма» китоблари, қирғиз адабиётидан Чингиз Айтматовнинг «Эрта қайтган турналар», «Соҳил ёқалаб чопаётган олапар», «Қиёмат» асарлари, тожик адабиётидан Мирзо Турсунзода, Камоли Хучандий, Абдуғаффор Абдужаббор, Низомжон Парданинг китоблари ўрин олган.

[gallery-8141]

Кўргазмада шунингдек, қорақалпоқ, рус ва бошқа халқлар адабиёти намуналарига ҳам кенг ўрин берилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқалар миллий адабиётимизни равнақ топтириш, бу борада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доимий эътиборда эканини таъкидлади.

Ватан, мустақиллик, тинч ва осуда ҳаёт, адабий дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Н.Усмонова, ЎзА