English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми рекорд даражада тушиб кетди
12:30 / 2020-08-04

Биринчи чоракда ушбу кўрсаткич 6,9 фоизни ташкил қилган эди.


АҚШнинг ЯИМ ҳажми иккинчи чоракда рекорд даражада, йиллик кўрсаткичда 32,9 фоизга тушиб кетди, дейилади АҚШ савдо вазирлигининг иқтисодий таҳлиллар бюроси тарқатган матбуот хабарномасида.

2020 йилнинг биринчи чорагида АҚШда ЯИМ 5 фоизга тушганди. ЯИМнинг пасайиши иккинчи чоракда рекорд даражага етди. Бундай паст кўрсаткич 1947 йилдан буён кузатилмаган эди. 1958 йилда 10 фоизлик пасайиш қайд этилган. Энг кучли пасайиш эса 1932 йилда (12,9 фоиз) қайд этилган. Иқтисодий таҳлиллар бюроси ушбу статистикани 1930 йилдан буён олиб боради.

"АҚШда ЯИМ пасайиши COVID-19 га қарши жавоб чоралари кўрилгани боис юз берди. Чунки мамлакатда карантин чекловлари сабабли одамлар узоқ вақт уйда ўтирди. Иқтисодий фаоллик секинлашиб кетди", дейилади матбуот хабарномасида.

АҚШда истеъмол харажатларининг пасайиши иккинчи чоракда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 34,6 фоизни ташкил этган. Биринчи чоракда ушбу кўрсаткич 6,9 фоизни ташкил қилган эди.