English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг Халқаро эътиқод эркинлиги комиссияси вакиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлди
14:17 / 2019-09-18

АҚШнинг Халқаро эътиқод эркинлиги комиссияси махсус вакили Надин Мэнза бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.


АҚШнинг Халқаро эътиқод эркинлиги комиссияси махсус вакили Надин Мэнза бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматининг ЎзАга хабар беришича, 2019 йил 17 сентябрь куни делегация аъзолари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрган.

Қайд этилишича, ташриф доирасидаги мулоқотда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғафур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Рус провослав черковининг Ўзбекистондаги раҳбари Митрополит Викентий, Ўзбекистондаги Рим-католик черкови епископи Ежи Мацулевич, Яҳудий жамияти раиси Аркадий Исахаров, Яҳудий диний жамоаси раввини Борух Абрамчаев, Арман апостоллик черкови руҳонийси Аваннес (Арамаис Григорян) иштирок этди.

Дастлаб меҳмонларга мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёев томонидан диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган. Хусусан, Ўзбекистонда 16 та диний конфессия аъзолари аҳил-иноқ, ўзаро ҳамжиҳатликда эмин-эркин ҳаёт кечираётгани, ўз диний амаллари, ибодат ва расм-русумларини бекаму кўст адо этаётганлари таъкидланган.

Бугунги кунда юртимиздаги масжидлар билан бир қаторда бошқа конфессия вакилларининг ибодатхоналарини ҳам таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли динларга эътиқод қилувчи юртдошларимиз ўртасидаги бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, байрам ва тантаналарда бир - бирлари ҳолидан хабар олиш каби эзгу анъаналар том маънода бошқаларга ҳам ўрнакдир.

Учрашувда АҚШнинг Халқаро эътиқод эркинлиги комиссияси махсус вакили Надин Мэнза Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.