Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШдан сардобаликлар учун инсонпарварлик ёрдами
11:42 / 2020-05-30

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.


Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюм «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган фуқароларга етказиш учун республика «Соғлом авлод учун» нодавлат хайрия жамғармасига зарур воситалардан иборат инсонпарварлик ёрдамини топширди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

АҚШ томонидан юборилган ушбу инсонпарварлик ёрдами сув тошқинидан зарар кўрган 2 минг оилага мўлжалланган.

Турли озиқ-овқат, тиббий гигиена воситалари, кўрпа-тўшак, чойшаблар, сув тозалаш учун махсус таблетка ва бошқа кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотлардан ташкил топган ушбу инсонпарварлик ёрдамини АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги – USAID орқали тақдим этган.

Республика «Соғлом авлод учун» нодавлат хайрия жамғармаси ушбу инсонпарварлик ёрдамини сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига етказиб бериши ва у жамғарманинг вилоятдаги ҳудудий филиали орқали тарқатилиши режалаштирилган.

АҚШнинг инсонпарварлик ёрдамини «Соғлом авлод учун» жамғармаси вилоят филиали Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда тошқиндан зарар кўрганларининг ёрдамга муҳтож оилалари аниқланиб, уларга етказиш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.