Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда ўзбек тили байрами нишонланди
18:29 / 2020-10-20

21 октябрь - Ўзбекистонда ўзбек тили байрами. Бу сана она тилимизга эътиборни янада юксалтириш билан бирга бошқа миллат вакилларини тилимизни ўрганишга илҳомлантиришга хизмат қилади.

21 октябрь - Ўзбекистонда ўзбек тили байрами. Бу сана она тилимизга эътиборни янада юксалтириш билан бирга бошқа миллат вакилларини тилимизни ўрганишга илҳомлантиришга хизмат қилади.

Бу йилги байрам нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий давлатларда ҳам кенг нишонланмоқда. Бу санани АҚШликлар ҳам ўзгача нишонлади.

АҚШнинг Вайоминг университети қошидаги “Жаҳон тиллари ва маданияти” марказининг ўзбек тили фани ўқувчилари ўзбек тили дарсининг байрам сонига жиддий тайёргарлик кўрди.

Тадбирда АҚШнинг турли штатларида истиқомат қилаётган ўқувчилар, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчихонаси, АҚШнинг Вайоминг университети қошидаги “Жаҳон тиллари ва маданияти” маркази ва “Марказий Осиё талабалари ассоциацияси” вакиллари иштирок этди.

Байрам муносабати билан бўлиб ўтган онлайн дарслар аввалида Ўзбекистон ва АҚШнинг давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг, барча ўқувчилар ўзбек тилида ўзлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Байрам онлайн тарзда ташкил этилганига қарамай, дарс давомида хоразмча рақс, ўқувчилар томонидан тайёрланган шеърий видеороликлар намойиш этилди.

АҚШда Тиббиёт ва иқтисодиёт сиёсати таълим йўналиши бўйича магистр Маха Мамур:

- “Мен АҚШ фуқаросиман. Шу ерда ўсиб, улғайганман. Мактабни инглиз тилида битирганман. Ҳозирда ўзбек тили дарсларида иштирок этмоқдаман. Ўз она тилимда мукаммал сўзлашиш менинг мақсадларим қаторидан ўрин олган”.

Онлайн мулоқот давомида Райн исмли ўқувчи нима учун ўзбек тилини ўрганаётгани ҳақида гапириб берди.Унинг сўзларига кўра, Колумбия университетида Марказий Осиё мамлакатларини ўрганганида айнан ўзбек маданияти, тарихи ва тилига жуда қизиқиб қолган. 2019-2020 йиллар давомида Ўзбекистонда яшаб, ўз мутахассислиги бўйича илмий тадқиқот олиб борган”.

АҚШнинг Вайоминг штатида олиб борилган онлайн дарс ўзбек тилига бўлган эътиборнинг бир мисоли бўлди. Қолаверса, бу дунёда ўзбек тилига қизиқиб, уни ўрганишга киришган ёшлар сони ортиб бораётганидан далолат.

Тил - миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбаидир. Бугун дунёда олти мингга яқин тил ва шева бўлса, улардан бор-йўғи юзга яқини давлат тили мақомига эга. 1,4 мингта тилнинг йўқолиб кетиш хавфи борлигини инобатга олсак, давлат тили мақомини олган шу юзга яқин тил орасида ўзбек тилининг борлигидан қанча ғурурлансак ҳам кам.

Дилдора Тожибоева,

журналист.