Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда бир ой ичида учинчи отишма рўй берди. Техасдаги ҳодисада беш киши вафот этган
12:04 / 2019-09-01

Яна бир отишма воқеаси шанба куни АҚШда юз берди. Техаснинг ғарбидаги Одесса ва Мидланд шаҳарларида содир бўлган ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди ва 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.


Яна бир отишма воқеаси шанба куни АҚШда юз берди. Техаснинг ғарбидаги Одесса ва Мидланд шаҳарларида содир бўлган ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди ва 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда. Ўққа тутган шахс полиция билан отишмадан сўнг ҳалок бўлган. Унинг шахси аниқланмоқда.

Бу биргина август ойида Техасдаги иккинчи ва АҚШдаги учинчи отишма бўлди. Шуниси қизиқки, ушбу штатда 1 сентябрдан ўқотар қуролларни назорат қилиш қоидаларини юмшатиш тўғрисида қонун кучга киради.

Кўп шунга ўхшаш фожиалардан фарқли ўлароқ, Мидланд ва Одесса шаҳарлари ўртасида содир бўлган оммавий отишма атайлаб қилинмаган ва режалаштирилмаган. Одесса полицияси бошлиғи Майкл Геркенинг сўзларига кўра, барчаси маҳаллий вақт билан соат 15: 17да полиция ходими йўлда текширув ўтказаётган вақтда “ Honda ” русумли автомашинани тўхтатганида бошланган. Жиноят сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, август бошида фожиали якун топган бир нечта отишмалар юз берганди. 3 август куни Техаснинг Эл-Пасо шаҳридаги Cielo Vista савдо марказидаги Walmart дўконида жиноятчининг ташриф буюрувчиларга қарата ўт очиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлганди.

4 августга ўтар кечаси эса Дайтоннинг (Огаё штати) марказида отишма юз бериши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди ва 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Воқеалар ривожига қараб, мамлакатда қурол айланиши устидан назоратни кучайтириш учун кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳақидаги мунозаралар авж олмоқда.