Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш учун қўшимча тиббий жиҳозлар етказиб берди
17:00 / 2020-10-09

АҚШ ўзбекистонлик ҳамкорлари билан мамлакатда халқ саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилиш тамойилига содиқ қолади.


АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) 9 октябрь куни Ўзбекистонга “COVID-19”га қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида 2,23 миллион долларлик тиббий жиҳозлар етказиб берди.

Лаборатория ускуналари ва 100 мингта тест ўтказиш учун зарур бўлган реагентлардан иборат ушбу материаллар мамлакатимизнинг “COVID-19”ни аниқлаш учун хавфсиз ва тезкор синов ўтказиш салоҳиятини сезиларли даражада оширади.

– “COVID-19” нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда одамларнинг кундалик ҳаёти ва яшаш тарзига таҳдид солмоқда. Ушбу вирус ҳеч кимни чеклаб ўтмади. Бу курашда биз барчамиз биргамиз, – деди АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакили Алексис Салливан. 

– АҚШ ҳукумати ўзбекистонлик ҳамкорлари билан мамлакатда аҳоли саломатлиги ва фаравонлигини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун яқиндан кўмаклашиш тамойилига содиқ қолади.

Мазкур ёрдам АҚШнинг Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда кўрсатаётган ёрдамининг бир қисмидир. Шу кунгача АҚШ ҳукумати мамлакатимизга пандемияга қарши курашишда ёрдам бериш учун 8,8 миллион АҚШ доллари ажратди. Сентябрь ойида USAID Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этган эди. Ташкилот Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ҳамкорлар билан ушбу мосламаларни мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларига тарқатишда яқиндан ёрдам берди.