Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ҳукумати томонидан Green Card талаблари қатъийлаштирилди
16:26 / 2019-08-15

Энди яшил карта ўзини молиявий таъминлай оладиган ва инглиз тилини яхши ўзлаштирган муҳожирлар учун АҚШ томон йўл очади.


Энди яшил карта ўзини молиявий таъминлай оладиган ва инглиз тилини яхши ўзлаштирган муҳожирлар учун АҚШ томон йўл очади.

Мамлакатдаги миграция тизимини тартибга солиш Дональд Трампнинг АҚШ раҳбарлиги фаолиятидаги асосий вазифалардан бири этиб белгиланган. Мана бир неча йилдирки Трамп ўзининг мамлакат Президентлиги ваколати доирасида ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга ошириб келмоқда.

12 август куни АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги томонидан қабул қилинган янги қонунга кўра, Green Card лотереяси орқали Қўшма Штатларга кириш ва ушбу омадли карта эвазига мамлакатда яшаётган фуқаролар учун карта муддатини узайтиришда қатор қатъий талаблар жорий этилди.

2019 йилнинг 15 октябрь санасидан амалга жорий этиладиган лотереянинг янги қонун-қоидаларига кўра, АҚШ ҳукумати томонидан қонуний ижтимоий ёрдам олиб, у ерда яшаб қолиш анча мураккаблашади. Энди яшил картага эга бўлиш жараёнида ариза эгасининг молиявий аҳволи, таълимий маълумоти, ёши ва инглиз тилини билиш даражаси асосий омил ҳисобланади. Америкада яшаш учун келган муҳожирлар ўз имконияти доирасида ўзини молиявий таъминлаши керак бўлади. Шунингдек, давлат айбловлари билан айбланган ва судланган фуқаролар учун яшил карта лотереясига эга бўлиш қатъиян таъқиқланади.

АҚШ давлат бюджетидаги инқирозни тартибга солиш тизими доирасида амалга оширилаётган ушбу ислоҳот озиқ-овқат тўловлари ва турар жой учун давлат субсидиялари билан таъминланадиган қонуний муҳожирлар учун катта чекловлар қўяди.

The New York Times нашрида келтирилишича, ушбу ўзгаришлар АҚШга келувчи муҳожирлар оқимини қисқартириш ва мамлакатда қонуний яшаш ҳуқуқига эга бўлган муҳожирлар сонини камайтиришга қаратилган “тозалаш сиёсатининг” бир тадбири ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда Green Card лотереяси асосида Қўшма Штатларга келган муҳожирлар сони 638 минг кишини ташкил этиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Орзулар лотереяси бўлган Green Cardни бекор қилиш таклифи АҚШ Конгресси томонидан рад этилгандан сўнг унинг шартларига янги меъёрларни жорий этиш ўз навбатида АҚШнинг халқаро майдондаги мавқеига таъсир этмаган ҳолда мамлакатдаги миграция тизимини тартибга солишнинг асосий омили ҳисобланмоқда.