Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Туркманистонга моддий ёрдам кўрсатди
00:00 / 2020-04-09

Қўшма Штатлар COVID-19 пандемиясидан ҳимояланиши учун Туркманистонга тиббий ёрдам кўринишида 920 минг АҚШ доллари ажратди.


Қўшма Штатлар COVID-19 пандемиясидан ҳимояланиши учун Туркманистонга тиббий ёрдам кўринишида 920 минг АҚШ доллари ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси маълум қилди.

Маблағлар оммавий тест учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, тиббиёт муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, коронавирус назорати ва унга тезкор жавобни кучайтириш, вирус юқтириб олганлар аҳволини яхшилаш, вирус ҳақида сохта маълумот тарқалишига қарши курашиш ҳамда маҳаллий жамоаларнинг ўз вақтида ва аниқ маълумотни оммага етказишда ҳукумат ва шифокорларга ёрдам беришини ташкиллаштириш учун ажратилди.

Элчихона ахборотида таъкидланишича, Туркманистон ҳукумати мамлакатда расман COVID-19 қайд қилинмаганини эълон қилди. Мамлакат раҳбарияти касаллик тарқалишига йўл қўймаслик учун профилактика зарурати борлигини маълум қилди.