Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ: Сайловлар билан боғлиқ жараёнларга ташқи аралашувлар даражаси пасайди
11:35 / 2020-07-18

АҚШ ҳукумати 2020 йилда мамлакатдаги сайловлар билан боғлиқ жараёнларга ташқи аралашувлар даражаси пасайди, деб ҳисоблайди.


АҚШ ҳукумати 2020 йилда мамлакатдаги сайловлар билан боғлиқ жараёнларга ташқи аралашувлар даражаси пасайди, деб ҳисоблайди.

Риа Новости хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ киберхавфсизлик ва инфратизим хавфсизлиги бўйича Агентлиги директори Кристофер Кребс маълумот берган.

«Бу борадаги 2016 йилги ишлар билан таққослаганда рақиблар томонидан ўша пайтдагидек кескин қатъий мувофиқлашган ҳаракатлар кузатилаётгани йўқ», деди Кребс Брукингс номли Институтдаги чиқиши чоғида. Унинг сўзларига қараганда, АҚШ эндиликда бундай ҳужумлар нималардан иборат бўлишини билади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ 2016 йилги сайловларга аралашувда Россияни айблаган, Москва эса бундай айбловни рад қилган. Маълумот учун, АҚШ президентлигига ва Конгрессга сайловлар 3 ноябрда бўлиб ўтади.