Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Россиянинг “G7” саммитига қўшилишига қарши қарор қабул қилди
09:54 / 2019-10-31

АҚШ вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси Россиянинг “Катта еттилик” саммитига қўшилишига қарши қарор қабул қилди.

АҚШ вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси Россиянинг “Катта еттилик” саммитига қўшилишига қарши қарор қабул қилди.

Бу ҳақда ҳужжат муаллифларидан бири Альбио Сайрес ижтимоий тармоқда маълум қилди, дейилади “ТАСС “ хабарида.

Ҳужжатда “Бугун қўмитада бир овоздан қарор қабул қилинди, унда Россия ўз қўшнилари ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиб, демократик жамият меъёрларига амал қилмас экан “Катта еттилик”ка қўшилмаслиги белгиланди”, деб ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Трамп 2020 йилда АҚШда бўлувчи “Катта еттилик” саммитига Россия Президенти Владимир Путинни таклиф қилишини айтганди.