Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШ президентлигига даъвогар Элизабет Уоррен нимани ёқламоқда?
12:39 / 2019-09-13

Хюстондаги (Техас) телевизион баҳслар ABC телекомпанияси томонидан трансляция қилинган.


Қўшма Штатлар Aфғонистон муаммоларини ҳарбий куч ёрдамида ҳал қила олмайди ва Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатидан ўз қўшинларини олиб чиқиши керак. Мазкур фикрни пайшанба куни Массачусетс штати, Демократик партиядан президентликка номзод, сенатор Элизабет Уоррен учинчи телевизион мунозара пайтида билдириб ўтди. 

Хюстондаги (Техас) телевизион баҳслар ABC телекомпанияси томонидан трансляция қилинган. 

"Ҳарбий кучларимиз Aфғонистон дуч келаётган муаммоларни ҳал қила олмайди ва биз ўз ҳарбийларимиздан ушбу муаммоларни ҳал қилишни талаб қилмаслигимиз керак", деган Уоррен. "Биз Европа ва жаҳондаги иттифоқчиларимиз билан ҳамкорлик қилишимиз керак." Унинг таъкидлашича, "AҚШ ташқи сиёсати биринчи навбатда америкаликларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиши лозим".

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир йил ичида Қўшма Штатлар ва "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари бир неча бор музокаралар ўтказдилар. Уларда АҚШ қўшинларни олиб чиқиш, сулҳни тўхтатиш, Aфғонистон халқаро терроризмнинг синов майдончасига айланмаслиги кафолати каби масалалар муҳокама қилинган. 24 август куни томонлар Доҳадаги музокараларнинг тўққизинчи раунди давомида хорижий қўшинларни Aфғонистондан олиб чиқиш муддати тўғрисида келишувга эришдилар.

2 сентябр куни АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Залмай Халилзод Aфғонистон Президенти Aшраф Ғани билан учрашди ва унга Толибон ва Вашингтон маъмурияти ўртасида эришилган тинчлик келишуви лойиҳасини тақдим этди. Бироқ, AҚШ Президенти Дональд Трамп 8 сентябр куни Толибон вакиллари билан учрашувларни бекор қилгани, шунингдек, Қобулдаги терактдан кейин Aфғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокараларда қатнашишдан бош тортганини маълум қилди.