АҚШ президенти маъмурияти мамлакатга келувчи қочоқларни қабул қилиш бўйича рекорд даражада кам бўлган миқдорни белгилади
Мамлакатда бошланиб улгурган молиявий инқироз сабаб 2021 йилда Оқ уй 15 минг қочоқ муҳожирни қабул қилишга тайёр.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Қўшма штатларга бошпана сўраб келувчи қочоқларни қабул қилиш бўйича янги йиллик – рекорд даражада кам бўлган миқдорни белгилади, дейилади “REGNUM”нинг “Reuters” маълумотига асосланган хабарида.
Мамлакатда бошланиб улгурган молиявий инқироз сабаб 2021 йилда Оқ уй 15 минг қочоқ муҳожирни қабул қилишга тайёр.
2020 йилда бу миқдор 18 минг нафардан иборат бўлди.
"Янги қабул қилинувчи қочоқлар уларни қабул қилишга шай бўлган штатларнинг қабул пунктларига жойлаштирилсин", дейилади Трампнинг баёнотида.