Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ президенти ҳарбий харажатлар Россия ва Хитой туфайли ошганини маълум қилди
12:15 / 2019-09-10

Америка маъмурияти Россия ва Хитой туфайли мамлакат қуролли кучларини қайта қуриш ва ҳарбий харажатларни оширишга мажбур бўлган.


Америка маъмурияти Россия ва Хитой туфайли мамлакат қуролли кучларини қайта қуриш ва ҳарбий харажатларни оширишга мажбур бўлган. ТАССнинг ёзишича, бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берган. 

“Биз АҚШ қуролли кучларини рекорд даражада молиялашга эришдик. Ўтган йилда ҳарбий харажатларга 700, бу йилда 716 миллиард ажратилган, келаси йилда 738 миллиард долларни ташкил қилади. Бошқа танловимиз қолмади, бугун Хитой, Россия, радикал ислом ва барчаси туфайли қўшинимизни қайта қурдик. Биз буни бажаришимиз лозим эди”, деган Америка етакчиси Шимолий Каролинадаги тарафдорлари олдидаги чиқишида. Маросимни C-Span телеканали трансляция қилган. 

Трампнинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари “тамомила кучсизланган” бўлган. 
“Эндиликда бизда ажойиб F-35 ( бешинчи авлод қирувчи бомбардимончилар), F-18, янги кемалар, янги ракеталар бор, бизда барчаси янги” дея қўшимча қилган АҚШ давлат раҳбари. 

Маълумот ўрнида, ўтган асрнинг бошида АҚШ ҳарбий харажатлари мамлакат ЯИМнинг 1 фоизини ташкил қилган. Биринчи жаҳон урушида ҳарбий бюджет 20 фоизга, Иккинчи жаҳон урушида 31 фоизга ошган. 

Рональд Рейган президентлигида 1989 йил ҳарбий бюджет миқдори 303 миллиард долларга чиқади. Оқ уйни Билл Клинтон бошқарган 90 йилларда мамлакат мудофаасига 270 миллиард доллар сарфланган. Кичик Жорж Буш президентлигида Афғонистон ( 2001 йилнинг октябридан) ва Ироқ ( 2003 йилнинг мартидан) ҳарбий харажатлар деярли 2 мартага ошган. 2016 йилда АҚШ ҳарбий бюджети 607, 2017 йилда 619 миллиард долларни ташкил қилган.