Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Конгрессменлари мамлакатимиз билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида...
22:51 / 2018-11-19

Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг АҚШ Конгресси делегацияси аъзолари ЎзА мухбирига Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида янги босқичга чиқаётган ҳамкорлик ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг АҚШ Конгресси делегацияси аъзолари ЎзА мухбирига Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида янги босқичга чиқаётган ҳамкорлик ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

Трент КЕЛЛИ, конгрессмен:

– Мамлакатингизга ташрифимизнинг асосий мақсади Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги икки томонлама манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш ва янада ривожлантиришдан иборат. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу ташрифимиз мамлакатларимиз амалий мулоқотининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Бугун АҚШ Конгрессида Ўзбекистон бўйича алоҳида парламент гуруҳи – «кокус» ташкил этилди ва у жуда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу гуруҳ америкаликларнинг Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳақида тўлақонли маълумотга эга бўлиши, парламентларимиз ва турли соҳалар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, мақсадимиз бу жараёнга кўмаклашишдир.

Висенте ГОНСАЛЕС, АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси:

– Мамлакатларимиз ўртасида муштарак жиҳатлар кўп. АҚШ ҳам, Ўзбекистон ҳам ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.

Мен АҚШнинг Техас штатиданман. Фаолиятим нефть-газ соҳасига оид. "Кокус" ушбу тармоқлар, шунингдек, энергетика, соғлиқни сақлаш, мудофаа, савдо соҳаларида ҳам ҳамкорлик олиб боради.

Американинг ташқи муносабатларида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги стратегик ҳамкор сифатида муҳим ўрин тутади. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги тенг манфаатли алоқаларни ривожлантиришда фаол ташаббусларни илгари сураяпти. Биргаликда муносабатларимизни узоқ йиллар давом эттиришдан биз ҳам манфаатдормиз.

Женнифер ГОНСАЛЕС КОЛОН, конгрессмен:

– Бугун Америка – Ўзбекистон муносабатлари юқори босқичга чиқди. Президентингиз билан учрашув, шунингдек, мамлакатингиз парламенти ва қатор ташкилотлардаги музокараларимиз ўзаро ҳамкорликдан икки томон ҳам бирдек манфаат кўзлаётганини намоён этди.

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, барча соҳадаги модернизация жараёнлари юртингизнинг нафақат сиёсий, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам ривожланган давлатлар қаторига кириши учун замин яратаётганига амин бўлдик. Янги тузилма таълим, хавфсизлик, ахборот технологиялари, бизнес каби кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш, ҳамкорликни истиқболли йўналишлар билан бойитишга хизмат қилади.