Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ-ХИТОЙ савдо муносабатлари ижобий тус ола бошлади
12:18 / 2019-10-14

Якшанба куни AҚШ Президенти Дональд Трамп бу ҳақда Твиттерда маълум қилган.


Хитой АҚШ билан савдо битими шартларини аллақачон бажаришни бошлаган. Икки мамлакат принципиал жиҳатдан келишувга эришган ва Хитой Америкадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни бошлаган.

Якшанба куни AҚШ Президенти Дональд Трамп бу ҳақда Твиттерда маълум қилган. 

Америка раҳбарининг сўзларига кўра, битимнинг шартларидан бири шундаки, томонлар битимни имзолашдан олдин дарҳол харидни давом эттиришлари лозим. "Хитой аллақачон бизнинг ватанпарвар деҳқонларимиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни бошлади", деган у.

Трампнинг қўшимча қилинишича, АҚШ-Хитой савдо битимининг кенг миқёсли биринчи қисми ниҳоясига етади ва ҳужжатнинг иккинчи қисмига ўтилади. Биринчи қисм яқин орада имзоланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Aмерика раҳбари жума куни Хитой Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Хэ билан музокаралардан сўнг журналистларга Вашингтон ва Пекин ўзаро савдо можароларини ҳал қилиш бўйича келишув доирасида "муҳим босқич" га келганини маълум қилган эди.

Aввалроқ, 1 октябрдан 15 октябргача Aмерика етакчиси 250 миллиард доллар қийматидаги Хитой товарларига бож ставкаларини 25 фоиздан 30 фоизгача оширишни кечиктирди. Ўз навбатида, Хитой ҳукумати 17 сентябрь куни AҚШнинг 16 турдаги маҳсулотларини қўшимча тарифлардан озод қилишга қарор қилди.